33% ЛИ ТОЗАЛАНГАН ОЛТИНГУГУРТ СУРТМАСИНИНГ ТАРКИБИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Authors

  • С.Ш.Хошимжонова Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси Author
  • М.Ш.Фозилжонова Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси Author

Keywords:

Суртма, олтингугурт, биоэквивалентлик, аллергия, псориаз

Abstract

Юмшоқ дори шакллари мураккаб тизимга эга бўлиб, био-фаол модда ва ёрдамчи моддалардан ташкил топган. Олимларимиз томонидан олинган илмий изланиш натижаларида, суртма таркибидаги биофаол модданинг терапевтик самарадорлиги суртма тайёрлаш жараёнидаги асосига боғлиқлиги исботланган. Тошкент вакцина ва зардоблар илмий текшириш институтининг Биопрепаратлар лабораториясида маҳаллий хом ашёлардан ўсимлик мойлари ва ҳайвон ёғлари аралашмасини ферментатив переэтерификациялаш усули орқали юмшоқ дори шакллари учун гидрофоб асос олиш технологиясини ишлаб чиқилди. Суртма асоси сифатида ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойлари асосида тайёрланган переэтерификатлар қўлланилди. Ҳозирда Республикамиз олимлари томонидан турли биологик фаол моддаларнинг хусусиятларини ўрганиш, кашф этиш бўйича бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Тозаланган олтингугуртни Тошкент фармацевтика институти олимлари томонидан янги усулда ажратиб олинди ва  фармацевтика саноатида қўллашга тавсия этилди. Дерматологик амалиётда оддий олтингугурт суртмаси турли тери касалликларини даволашда, айниқса қичима касаллигида қўлланиб келинмоқда.

References

1. Фармацевтические и биологические аспекты мазей (монография) / Перцев И.М., Котенко А.М., Чуешов О.В. и др. // НФаУ. – 2003. – 285 с.

2. Технология лекарств промышленного производства  проф. В.И. Чуешов и др.- Винница Нова книга, 2014. - Т.2. – С. 213

3. Фозилжонова М.Ш., Таджиева А.Д., Пулатова Ф.О., Комилов Х.М. Маҳаллий хомашёлардан суртма дори шакли олиш учун гидрофоб асос олиш // Инфекция, иммунитет ва фармакология. 2017. –№3. –С. 50-51.

4. Шарипов А.Т., Аминов С.Н., Юнусходжаев А.Н., Чўлпонов К.А. Способ получения очищенной серы // Патент № IAP 03824 (Узбекистан). Опубл. 26.11.2008.

5. Шарипов А.Т., Аминов С.Н. Контроль качество и стандартизация субстанции очишенной серы, полученной методом адсорбции// Фармацевтика журнали.-2007.-№1-41-43 б.

Downloads

Published

2025-11-05